© xs.uz  03/12 15:21  • 1513

ДХХ 91 тоннадан зиёд нефть маҳсулотларининг ноқонуний ўзлаштирилишига чек қўйди

Latin: DXX 91 tonnadan ziyod neft’ mahsulotlarining noqonuniy o‘zlashtirilishiga chek qo‘ydi

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Муборак тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Косон туманида яшовчи Б.Норбоев бошқарувидаги махсус цистернали “КАМАЗ” русумли автомашинада 29 тонна 560 литр нефт маҳсулоти борлиги аниқланди.


Шунингдек, тезкор тадбир давомида “Ширинбулоқ” ЙПХ масканида тўхтатилган Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи Х.Ширинов бошқарувидаги махсус цистернали юк автомашинасида 44 тонна 980 литр нефт маҳсулоти борлиги ҳам маълум бўлди.

 

xs.uz sahifasini o’qing

daryo.uz  15:30  • 128733

DXX Qashqadaryoda neft mahsulotlarining noqonuniy o‘zlashtirilishiga chek qo‘ydi

O‘tkazilgan tadbirlar jarayonida jami 91 tonnadan ziyod neft mahsulotlarining noqonuniy o‘zlashtirilishiga chek qo‘yildi