© olympic.uz  15/01 17:11  • 2289

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олди

Latin: O‘zbekiston Olimpiya terma jamoasi Osiyo chempionatining chorak finaliga yo‘l oldi

Бироз аввал Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган баҳслари якунланди. Сўнгги турда Ўзбекистон ОТЖ жанубий кореялик рақибларига қарши майдонга чиқди. Муросасиз кечган баҳс кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.Дастлаб 5-дақиқадаёқ рақиблар тезкор гол уришга муваффақ бўлдилар. 21-дақиқада Бобир Абдухолиқов учрашувда мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи таймда кореяликлар ҳужумчиси Ох Сехун дарвозамизни ишғол қилди.


Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

 

olympic.uz sahifasini o’qing

effect.uz  17:39  • 610

Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, чорак финалга чиқди

Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

hordiq.uz  17:23  • 5004

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ сўнгги турда Ж.Кореяга имкониятни бой берди, лекин плей-оффга йўл олди ВИДEО

U-23 Осиё чемпионати 3 тури доирасидаги Ўзбекистон — Жанубий Корея учрашуви якунланди. Оҳ Се Ҳуннинг 5 дақиқадаёқ узоқдан кутилмаганда йўллаган кучли зарбаси рикошет орқали Абдувоҳид Нематов дарвозасидан ўрин олди. 21 дақиқада Бобур Абдуҳолиқов бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади.