© xs.uz  08/09 13:28  • 2049

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

Latin: Avtomashinalar yendi jarima maydoniga qo‘yilmaydimi?

«Mening fikrim» веб-порталига фуқаролардан Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли автотранспорт эгасига маъмурий жарима қўллаган ҳолда автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилинган ва мазкур мурожаат порталда 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ушбу мурожаатдан келиб чиқиб, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

xs.uz sahifasini o’qing

Палата мажлислари

Олий Мажлис Конунчилик палатаси