© xs.uz  11/09 16:41  • 1997

Тошкентда Янгиҳаёт, Наманганда Давлатобод — Бир қатор ҳудудлар чегаралари ўзгартирилди

Latin: Toshkentda Yangihayot, Namanganda Davlatobod — Bir qator hududlar chegaralari o‘zgartirildi

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, «Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида»ги Олий Мажлис Сенатининг Қарори тасдиқланди.


Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрининг Зангиота ва Сергели туманларига ҳамда июнь ойида Наманган вилоятига ташриф буюрган эди.

 

xs.uz sahifasini o’qing