© uza.uz  16/10 09:01

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳукуматда масъул лавозимга тайинланди

Latin: Namangan viloyati hokimining o‘rinbosari Hukumatda mas’ul lavozimga tayinlandi

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Юлдашбаевич Рапиқов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири этиб тайинланди.


Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг қайд этишича, у меҳнат фаолияти давомида, 1997-2000 йилларда Чуст тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи ва бош мутахассиси, 2000—2005 йилларда статистика бўлими бош мутахассиси ва бошлиғи, 2005—2007 йилларда Чуст тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида иш юритган.

 

uza.uz sahifasini o’qing

qalampir.uz  10:15  • 55041

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасига «кўтарилди»

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасига «кўтарилди»