Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётган бир пайтда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва 10 та туман ва шаҳар расмий сайтлари 6 январь куни ҳакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, 10 та туман ва шаҳар расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эдик.