Низомга кўра, экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаш органи томонидан бериладиган экологик сертификат асосида амалга оширилади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.