20 февраль куни Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати
Бугун — 2021 йил 20 февраль куни Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Наманган вилоятига ташриф буюрдилар