© iiv.uz  16/05 17:18  • 2465

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди

Latin: Samarqand, Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida qisqa muddatli kuchli yomg‘ir yog‘ib o‘tdi

2018 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Сурхондарё вилоятининг Деҳқонобод туманларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди. Қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида, “Самарқанд-Қарши”автомобиль йўлининг тагидан ўтган қувурларга ёмғир суви билан оқиб келган шоҳ-шаббалар тиқилиб қолган ва ёмғир суви йўлнинг устки қисмидан ўтган. Кўрсатилган туманлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли қишлоқлардан ўтувчи ариқлардан ҳам сув тошиб чиқиб, баъзи хонадон ҳовлиларига тошиб кирган. Ёмғир ва сел натижасида автомобиль йўлига етказилган зарарлар тезлик билан бартараф қилиниб, автомобиллар ҳаракати тикланган ҳамда моддий зиён кўрган фуқаролар ва экин майдонларига, зарар етган фермер хўжаликларига ёрдам кўрсатиш ташкил қилинган. Жароҳатланганлар йўқ.


2018 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Сурхондарё вилоятининг Деҳқонобод туманларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди

 

iiv.uz sahifasini o’qing

zamin.uz  00:51  • 425

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги сув тошқинлари бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёққан кучли ёмғирлар ҳақида маълумот берди. "2018 йил

kun.uz  22:11  • 78203

Қисқа муддатли кучли ёмғир Жомда сел келишига сабаб бўлди — фотолар

2018 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Деҳқонобод туманларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтди

xabar.uz  19:41  • 6411

Деҳқонобод тумани Сурхондарё тасарруфига ўтдими?

Рўйхатда Сурхондарё вилоятининг бошқа тумани йўқ экани бу техник хато эмаслигини кўрсатади.

kun.uz  19:39  • 76196

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги сув тошқинлари бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёққан кучли ёмғирлар ҳақида маълумот берди.