© asr.uz  10/08 09:59  • 4300

Ҳовлидаги сомонхонада юз берган ёнғин сабаб 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Latin: Hovlidagi somonxonada yuz bergan yong‘in sabab 7 yoshli qizaloq halok bo‘ldi

Ёнғин ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.


8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган

 

asr.uz

iiv.uz  10:48  • 2104

Фарғонадаги ўзаро жанжал сабаб бир киши пичоқдан жароҳат олиб, касалхонада вафот этди

9 август куни Фарғона туманида яшовчи Б.А. Янги Марғилон кўчасида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро С.В.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан урган. Натижада С.В. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан Б.А. қўлга олинган.

iiv.uz  10:44  • 1893

Маст ҳолда опа улфати бўлган укасига пичоқ билан тан жароҳати етказди

9 август куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи М.А. исмли аёл уйида укаси  Р.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида М.А. пичоқ билан укасининг кўкрак қисмига уриши  натижасида у касалхонага ётқизилган. М.А. ушланган.

iiv.uz  10:40  • 2585

Қайинсинглисини пичоқлаган келин

9 август куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи С.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи қайинсинглиси Н.А.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриши натижасида Н.А. касалхонага ётқизилган. С.М. ушланган.