© spot.uz  15/05 15:51  • 550

Toshkentda atom texnologiyalari bo‘yicha axborot markazi ochildi

Axborot markazi AES qanday ishlashi, atom texnologiyalari qaysi noenergetik sohalarda qo‘llanilishi kabi masalalar bo‘yicha ma’lumotlar beradi.


15 may kuni Toshkentda “O‘zatom” agentligi va “Росатом” davlat korporatsiyasining qo‘shma loyihasi — Atom texnologiyalari bo‘yicha axborot markazi ochildi, xabar beradi Energetika vazirligi matbuot xizmati.

 

spot.uz sahifasini o’qing

uzdaily.uz  16:35

Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Ўзбекистонда очилган Ахборот маркази етакчи ҳисобланади. Уни очилишига тайёргарлик вақтида охирги тенденциялар инобатга олинди. Унинг лойиҳаланишида ташриф буюрувчилар тинчлик атоми ҳақида турли аудиовизуал технологиялар ёрдамида ахборот олиши учун имконият яратилган. У замонавий мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган — ўзбек ва рус тилларидаги ғайриоддий видеодастурлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида атом технологияларини қўллаш имкониятини намойиш қиладиган интерфаол доскалар ва, албатта, Ўзбекистон Республикасида қуриладиган атом станциясининг макети билан. Видеозалда атом энергетикаси, реакторларнинг хавфсизлик тизимлари ва турли соҳаларда атом технологияларини қўллаш ҳақида турли илмий-оммабоп фильмларни томоша қилса бўлади.