© xs.uz  17/05 17:52  • 1327

Франциялик ишбилармонлар ҳаракати Жиззахга ташриф буюрди

Latin: Frantsiyalik ishbilarmonlar harakati Jizzaxga tashrif buyurdi

Франциянинг “Медеф Интернасиональ” тадбиркорлар ҳаракати “Франция – Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бу ерда инвесторлар учун яратилган шароитлар, истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.


- Тадбиркорлар ҳаракати Франциянинг 800 мингдан ортиқ ишбилармонларини ўзига бирлаштирган бўлиб, улар нафақат ўзимизда, балки хорижий давлатларда фаолият юритаётган мамлакатимиз вакиллари ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилади ва уларга инвеститция киритиш, иш юритишдаги қонунчилик соҳасида ҳам яқиндан ёрдам беради, - дейди Франциянинг “Медеф Интернасиональ” тадбиркорлар ҳаракати “Франция – Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси Кристоф Фонтейн

 

xs.uz sahifasini o’qing