© kun.uz  12/06 10:49  • 189819

Тоқаев қасамёд қилди ва Қозоғистон президенти лавозимига киришди

Latin: Toqayev qasamyod qildi va Qozog‘iston prezidenti lavozimiga kirishdi

Қозоғистондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қосим-Жўмарт Тоқаев инаугурация маросимида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди.


«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон республикаси президенти сифатида зиммамга юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан», — деган Тоқаев.

 

kun.uz sahifasini o’qing

qalampir.uz  11:14  • 15132

Тоқаев президентлик қасамёдини қабул қилди

Тоқаев президентлик қасамёдини қабул қилди