© xs.uz  14/06 11:18  • 1451

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги оғу дея муҳокама қилинган тропикамид препарати ҳақида маълумот берди

Latin: Sog‘liqni saqlash vazirligi yangi og‘u deya muhokama qilingan tropikamid preparati haqida ma’lumot berdi

Турли ижтимоий тармоқларда Тропикамид дори воситасини Трамадол, Лирика ўрнига келган янги бир оғу сифатида талқин этилаётгани ҳақида чиқишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб қўйидагилар маълум қилинади, дея хабар бермоқда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


– Тропикамид дори воситаси офтальмоскопияни ўтказишда ва рефракцияни аниқлашда ташхис қўйиш учун (шу жумладан, қорачиқни кенгайтирувчи бошқа препаратларга юқори сезувчанлик бўлганида), кўзнинг яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда синехияларни ривожланишини олдини олиш учун қўлланади, – дейди Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакология қўмитаси раиси Зикрилла Таджиханов

 

xs.uz sahifasini o’qing