© sof.uz  13/09 13:18  • 5226

“Ўзбекистон” меҳмонхонасини нима сабабдан ҳеч ким сотиб олмаётганлиги айтилди

Latin: “O‘zbekiston” mehmonxonasini nima sababdan hech kim sotib olmayotganligi aytildi

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августда қабул қилинган “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 661-сонли қарорига мувофиқ, “Оtel O`zbekiston” ҚК МЧЖнинг 80,13 фоиз давлат улуши модернизация ва реконструкция қилиш мажбурияти билан оммавий савдоларга қўйилиши белгиланди. 


Бугунги кунга қадар 50 дан зиёд маҳаллий, хорижий инвестор билан музокаралар олиб борилганига қарамай, ҳеч қайси бир инвестор томонидан мазкур меҳмонхона мажмуасини сотиб олиш юзасидан аниқ таклифлар берилмади. 

 

sof.uz sahifasini o’qing