Ташрифдан мақсад Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш маркази фаолияти билан танишиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнини ташкил этилиши юзасидан фикр алмашиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 13 сентябрь куни Вебстер университети (АҚШ) Президенти Элизабет Стробл хоним Ўзбекистонга ташриф буюрди.