Xalqaro press-klub (Международный пресс-клуб).


12:14   Ўзбекистон экинларни суғоришга бюджетдан 3 — 4 триллион сўм маблағ сарфлайди  hordiq.uz1030

Халқаро пресс-клубда анжуман давом этмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистон ирригация тизимида инновациялар даври: томчилатиб суғориш усулини жорий этишнинг долзарб масалалари таҳлили» мавзусига бағишланган анжуман ўтказилмоқда. Анжуманда Сув хўжалиги вазири Шавкат

2019-02-09

12:19   Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони 5 баробар ошди  sof.uz5239

Ўзбекистонда йил бошидан буён қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони беш мартага ошиб, 35 мингни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди, деб ёзади"Газета.uz".

2019-02-08

16:10   Марказий банк раҳбари — нақд пулга «сиғиниш» ҳақида  sof.uz5232

Бутун дунёда нақд пулдан воз кечилаётган бир вақтда Ўзбекистон нақд пул фетишизми (нақд пулга «сиғиниш» — таҳр.) кузатилади, деди Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида.

2019-02-06

17:26   Обсуждение реформ в предпринимательской и банковской сферах​  uza.uz6

Сессия Международного пресс-клуба на тему «Новые реформы в предпринимательской и банковской сферах Узбекистана: важные задачи 2019 года, открытый анализ и современное решение проблем» посвящалась вопросам, затронутым в Послании Президента Республики Узбекистан Олий Мажлису.

2019-01-28

15:47   На повестке дня — вопросы молодежи  uza.uz13

Очередная сессия Международного пресс-клуба была посвящена теме

2019-01-23

21:20   Система здравоохранения: новый этап реформ, анализ проблем и социальная поддержка  uza.uz8

Очередная сессия Международного пресс-клуба была посвящена этой теме.

2019-01-19

01:13   2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ «ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙИЛИ»ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА  ishonch.uz50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинган 2018 йилда мамлакатимизда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва технология­ларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Қабул қилинган 2018 йилги Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард АҚШ долларига тенг 76 мингта лойиҳа амалга оширилди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига мувофиқ 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. «Ҳар бир оила — тадбиркор» ва «Yoshlar — kelajagimiz» дастурлари дои­расида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда бу аҳолининг реал даромадларини 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошириш имконини берди. Янги ўқув йўналишларини очиш ва қабул квоталарини ошириш ҳисобига олий таълим олиш имкониятлари салмоқли даражада кенгайтирилди. Солиқ маъмуриятчилигининг моҳиятан янги тартиби жорий этилгани сабабли солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм маблағ қолдирилди. Бу 2017 йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан 32 баробар кўпдир. Бундан ташқари, иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий жозибадорликни яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш ва бизнес учун солиқ юкини камайтиришга қаратилган Ўзбекистон Рес­публикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди. Хусусан, ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 12 фоизгача пасайтирилиши ҳамда юридик шахс­ларнинг айланмаси (тушуми)дан давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши корхоналар ихтиёрида қўшимча маблағлар қолиши учун шарт-шароит яратди. 2018 йилда 18 та давлатлараро ташрифлар амалга оширилди ва 50 миллиард АҚШ долларига тенг инвес­тициявий келишувларга эришилди. Бугунги кунда юртимизда чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­п­­­убликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида: Умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳамда қуйидагиларга қаратилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида — парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият тизимини оптималлаштириш, маъмурий ислоҳотларни давом эттириш, давлат бошқарувида замонавий менежмент услубларини кенг қўллаш, давлат хизматларини ривожлантириш, давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини ­шакллантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколат ва масъулиятини қайта кўриб чиқиш, уларнинг­­ мус­тақиллигини ошириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида — суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришиш, аҳоли тинчлиги, хавфсизлигини ва қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш; иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш; ижтимоий ривожланиш соҳасида — аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривож­лантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароит­ларини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, ­туризмни ривожлантириш; хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида — мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, сув ва бошқа табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш, очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ташқи сиёсий фаолият самарадорлигини янада ошириш.Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар, айниқса, хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш учун шахсан масъул ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси мансабдор шахслари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари 2-иловага мувофиқ мамлакат ҳудудларига бириктирилсин. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан ҳар чоракда Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида ҳисоботлар эшитилади, мавжуд муаммо ва камчилик­ларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилади, Давлат дастуридаги тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилади.Ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг боришини муҳокама қилиш, инвесторлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишни таъминлаш мақсадида инвесторлар билан шахсан учрашувларни, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш амалиёти жорий этилсин.Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлашни амалга ошириш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши таркиби, бунда унинг таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошларни киритиш назарда тутилсин; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) ишлаб чиқилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар — устувор ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва сиёсий, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган аниқ тадбирлар бўйича таклифларни киритсин. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар — устувор ҳамкорлар билан ҳамкорлигини янада фаоллаштириш бўйича таклиф этиладиган тадбирлар ва йўналишлар Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури билан ўзаро узвий боғлиқ бўлиши лозим.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: а) эълон қилинган капитали 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бўлган Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма). Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: республика иқтисодиётининг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришга, шунингдек, унинг рақобатбардошлигини янада оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновацион технология­ларни жалб этиш; хусусий маҳаллий ва хорижий инвес­торлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш; инвестиция таклифларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек, республикамизнинг инвестиция салоҳияти ва имкониятларини хорижда кенг тарғиб қилишга кўмаклашиш; б) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги устав капиталига эга, акциядорлик жамияти шаклидаги, давлат улуши 100 фоиз бўлган Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бош­қарув компанияси (кейинги ўринларда — бошқарув компанияси).Белгилаб қўйилсинки: Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Жамғарманинг ягона таъсисчиси ҳисобланади ҳамда унинг капиталини Жамғарма билан биргаликда лойиҳаларга инвестиция киритиш тўғрисида инвесторлар томонидан қарор қабул қилинишига қараб шакллантиради; инвестиция лойиҳалари бошқарув компанияси томонидан инвестиция учун устувор соҳалар, иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва самарадорлик ҳисобга олинган ҳолда мустақил равишда танлаб олинади; бир лойиҳа бўйича Жамғарма инвес­тицияларининг энг кўп миқдори ушбу лойиҳага киритилиши режалаштирилаётган инвестициялар умумий ҳажмининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим, қолган қисми инвесторларнинг ўз маблағи ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади; Жамғарма ва бошқарув компанияси фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекис­тон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин: Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; тўғридан-тўғри хорижий инвестиция­ларни биргаликда молиялаштириш тамойиллари асосида жалб қилиш бўйича самарали ва шаффоф тижорат майдонини яратган ҳолда Жамғарма ва бошқарув компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаш; томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инвестиция сиёсатининг тамойил­лари, шунингдек, уни амалга ошириш механизмларини белгилаган ҳолда Жамғарма ва бошқарув компанияси ўртасида инвестиция активларини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузиш тартиби.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (З.Ш.Низомиддинов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н.Арипов) ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар инвес­тиция лойиҳаларини, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида амалга оширишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, тўғридан-тўғри хорижий инвес­тицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин.Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2019 йил 1 мартдан бошлаб: хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти бўлган, амал қилиш муддати уч йилни ташкил қиладиган «инвестиция визаси» жорий этилади; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади; Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки «инвестиция визаси»га эга хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади; хорижий инвесторлар, улар томонидан хорижий давлатлар фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатга олиш инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилаётган ҳудуддаги аҳоли яшаш пунктида, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бўлганда қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз, визанинг амал қилиш муддатига (виза мавжуд бўлмаганда эса 1 йил муддатга) амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) билан биргаликда Ўзбекистон-Амир­ликлар инвестиция компаниясини (кейинги ўринларда — инвестиция компанияси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Респуб­ликаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмуродов ҳамда Ўзбекис­тон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А.Вафоевга Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаш ваколати берилсин.Белгилансинки, инвестиция компанияси: Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) компаниясининг 75 фоиз миқдордаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 фоиз миқдордаги улушлари ҳисобига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги устав фондига ва 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги эълон қилинган капиталига эга бўлиб, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, бунда қўшимча иштирокчиларни ўрнатилган тартибда жалб этиш мумкин бўлади; фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил қилинаётган хўжалик юритувчи субъект­ларнинг устав капиталларида улушлар сотиб олиш, қарзлар бериш, қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги улушларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга реализация қилиш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа шаклларда инвестиция фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга; Бирлашган Араб Амирликларининг инвестициявий, молия институтлари ва компаниялари билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш вазифаларини бажаради, улар билан инвестициявий муносабатларни мувофиқлаштиради, шунингдек, қўшма инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва рўёбга чиқаришга кўмаклашади.Белгилаб қўйилсинки: инвестиция компанияси, шунингдек, унинг таъсисчилари олинган дивиденд ва фоизлар бўйича даромадлар билан бирга фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан, шунингдек, унинг мол-мулки ва активларини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан 3 йил муддатга озод қилинади; устав фонди (капитали)нинг камида 30 фоизи инвестиция компанияси ­маблағлари ҳисобидан шакллантирилган янги ташкил этилган корхоналарга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг вакант лавозимларини қисқартириш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фао­лиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси; вазирлик ва идораларда — белгиланган штатлар сони доирасида халқаро рейтинглар бўйича фаолиятни амалга ошириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослашган таркибий бўлинмалар ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига, энг аввало, хорижий ишбилармонлик доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари ўртасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Давлат дастурининг бориши, бизнес учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг маълумот бериш ва тарғиб қилишни ташкил этиш учун масъул бўлган PR-марказ функцияси юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (З.Ш.Низомиддинов) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги, жумладан, PR-марказ функциясини бажариш доирасида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқсин.Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда етакчи халқаро молиявий ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда 2019 йил 1 июлга қадар устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциялар (улушлар) пакетларини сотиш назарда тутилаётган стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятлари ягона рўйхати шакллантирилиши ва юритилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Инвес­тициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда 2019 йил 10 июлга қадар халқаро ишбилармонлик доираларида истиқболли инвес­тиция лойиҳалари, шу жумладан, устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциялар (улушлар) пакетларини сотиш назарда тутилаётган хўжалик жамиятлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тақдимотларини («Road Show») ўтказиш графигини тасдиқласин ва йил давомида амалга оширсин.Белгилансинки, 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу бандда белгиланган ижтимоий нафақа миқдорини ва уни тўлаш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.Банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, касбий малакалар бериш ва тасдиқлашнинг умуммиллий тизимини жорий этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йилдаги устувор вазифаси ҳисоб­лансин. Белгилансинки, фуқаролар, айниқса, ёшлар томонидан ўз малакасини ошириш учун таъсирчан рағбатлантирувчи омиллар яратиш, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунар коллежлари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида банд бўлмаган аҳоли ва ишсиз фуқаролар учун ўқитиш марказларини ташкил этиш ҳисобига замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш технологияларига таянган касбга ўқитишни йўлга қўйиш ва касбий малакани баҳолашни назарда тутувчи касбий малакалар умуммиллий тизимини жорий этишга асосий эътибор қаратилиши лозим.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мамлакатда касбий таълим беришнинг замонавий тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида бир ой муддатда ишчи касблар нуфузини юксалтириш ва касбий таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳаракатга қўшилишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади; муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида алоҳида квоталар ажратиш тартиби киритилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2019 йил 1 мартга қадар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталарини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг истиқболдаги эҳтиёжларини, шунингдек, муассасаларнинг кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгилаш тартибини тасдиқласин ва ушбу тартиб 2019/2020 йилдан татбиқ этилишини назарда тутсин; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий дипломларнинг эквивалентлигини тасдиқлашдаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва уларни тан олиш жараёнини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин: Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни либераллаштириш; Ўзбекистон Республикасида бўлиш қои­даларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини дифференциация қилиш, ушбу тоифадаги ишларнинг ваколатли давлат органлари томонидан тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва кенг жамоатчиликнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин: а) «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш; б) режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодав­лат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаси этиб белгилаш, шу жумладан, қуйидагилар орқали бирлаштириш: халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш; жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш; режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиш; в) Умуммиллий ҳаракат раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан сайлаш, улар бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази билан биргаликда: Давлат дастури амалга оширилишининг боришини тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда умумлаштириш ҳамда якунларини аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришларни акс эттирган ҳолда ўз веб-сайтларида жойлаштириш; мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш; Давлат дастурини амалга ошириш якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, уларни хорижий тилларда эълон қилиш ва кенг тарқатишни таъминласин.Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан яқин ҳамкорликда: ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тушунтирилишини; Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотнинг кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Ўзбекис­тон Республикаси Президенти маслаҳатчилари зиммасига юклансин.

2019-01-17

10:56   Анализ важных задач и проблем  27

На очередной сессии Международного пресс-клуба обсуждены вопросы, касающиеся поддержки женщин и института семьи. 

10:52   Оилавий ажримларнинг асосий сабаби маълум  3

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида хотин-қизлар ва оила институтига доир масалалар муҳокама этилди. 

10:34   Танзила Норбоева: Оқдарёда аёл кишига зўравонлик қилганлар қайтадан тергов қилинмоқда  darakchi.uz2731

Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар» мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Жонли эфир орқали узатилган мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

2019-01-16

21:51   Анализ важных задач и проблем  uza.uz11

На очередной сессии Международного пресс-клуба обсуждены вопросы, касающиеся поддержки женщин и института семьи.

2019-01-14

09:56   Медиа майдондаги муҳим одимлар Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг бир йиллик фаолиятига назар  ishonch.uz60

2018 йилнинг 8 январь санасида Бош прокуратура ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилган эди. Ўтган бир йил давомида марказ томонидан замонавий технологиялар, креатив ёндашувлар ҳамда тезкорлик омиллари асосида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳозиргача марказ томонидан 930 та, жумладан, 355 та шарҳ, 272 та лавҳа, 78 та кўрсатув, 22 та давра суҳбати, 71 та ролик, 98 та репортаж, 12 та фильм ҳамда 22 та турли шаклдаги материал тайёрланди. Давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ва уларда белгилаб берилган вазифалар, юридик маслаҳатлар атрофлича ёритилди. — Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази инновацион, креатив ҳамда прагматив ёндашувлар асосида фаолият олиб бормоқда, — дейди Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази директори Бобур Алихонов. — Марказ ўзида профессионал оммавий ахборот воситалари ходимлари: журналистлар, продюсер, муҳаррир, оператор, техник ходимларни жамлади. Жамоа ўзи учун умумманфаатни устувор вазифа сифатида белгилаб олгани ҳам аҳамиятга моликдир. Давлатимиз раҳбари 2017 йил Парламентга қилган Мурожаатномасида жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Оммавий ахборот воситалари жамият ҳаётида муҳим ва таъсирчан омил бўлиб, профессионал замонавий журналистикани шакл­лантириш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Мультимедиа маркази ана шундай талаблар ҳамда замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлаяпти. Хусусан, аудио ва видео­роликлар, телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек, интернет тармоғига узатиляпти. — Ҳозиргача марказимиз томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида 3 мингта интервью ва 420 та блиц-интервью тайёрланди, — дейди марказ бош муҳаррири Раҳимжон Маҳкамов. — Шунингдек, матбуот нашрларида 175 марта чиқишлар қилинди. Шу кунга қадар Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндис­тон, Корея Республикаси, Тожикистон, Беларусь давлатларидан тайёрланган тезкор, таҳлилий, чуқур ёндашилган репортажларда Президентимизнинг ташрифидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичга чиқиши, истиқболли режалар билан тузилаётган битимлар, ҳамкорлик келишувларининг аҳамияти чуқур очиб берилди, батафсил таҳлил этилди. Яқинда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инс­пекцияси қошида ахборот-маслаҳат мультимедиа маркази ташкил этилди. Уни марказимизнинг шўъбаси дейиш ҳам мумкин. Ҳозирда ҳар икки марказнинг фаолият самарадорлигини оширишга эътиборни кучайтирмоқдамиз. Шу кунгача инспекция қошидаги ахборот-маслаҳат мультимедиа маркази томонидан 101 маротаба суратга олиш ишлари амалга оширилди. 3 та ролик, 10 дан ортиқ кўрсатув ва лавҳалар эфирга узатилди. Бундан кўзланган асосий мақсад фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, ер майдонларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори ҳосилдорликка эришишдан иборатдир. Шу ўринда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг моддий-техник базаси ҳақида гапириб ўтсак. Марказ ўзида LED-экранлар, камералар, ёритиш ҳамда энг қувонарлиси, ягона инновацион тизимни жамлаган. Марказнинг моддий-техник базаси компьютер, дастурий таъминот, турли эффект берадиган тасвирга олиш, рақамли ускуналар, учувчисиз парвоз қиладиган тасвирга олиш аппарати (дронлар), транспорт воситалари ва ­бошқа анжомлар билан бойитилган. Тезкор интернет марказда фаолият кўрсатаётган 50 нафардан ортиқ ходимнинг оғирини енгил қилмоқда. Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, Халқаро пресс-клуб ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланган бўлиб, яқиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Режалаштирилган ишлар ҳам бисёр. Марказ жорий йилда «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда «Мутлақ ёвузлик» деб номланган бадиий фильм ҳамда детектив жанридаги «Адолат шамшири» деб номланган сериал суратга олишни кўзда тутган. Ҳозирда 70 дан зиёд рукн остида тайёрланган кўрсатувлар телеканалларда намойиш этиляпти. Улар орасида «Фактология» деб номланган лавҳа томошабоплиги билан ажралиб туради. Сабаби, унда асосан рақамлар сўзлайди. Рўй бераётган сиёсий жараёнлар, глобал ислоҳотлар, медиа макон воқеа-ҳодисалари ОАВ, умуман, жамиятдан тезкорлик, аниқлик, соддалик ҳамда шаффофликни талаб қилмоқда. Санаб ўтилган мезонлар Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан тайёрланаётган қайноқ хабар, янгиликларда ўз аксини топаётганини эътироф этиш лозим. Босиб ўтилган бир йил Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази учун ўта муҳим ва дадил қадамлар даври бўлди. Замонбек РАВШАНОВ

2019-01-13

22:17   В январе Шавкат Мирзиёев посетит Индию и Германию  nuz.uz9240

До конца января Шавкату Мирзиёеву предстоят две поездки. Президент посетит Индию и Германию. О планах главы государства на заседании Международного пресс-клуба рассказал первый заместитель министра

2019-01-11

11:29   Президент Узбекистана посетит Индию и Германию  uzdaily.uz815

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в январе посетит Индию и Германию. Об этом сообщил первый заместитель министра иностранных дел Ильхом Неъматов в ходе заседания Международного пресс-клуба.

2019-01-10

17:29   При президенте Узбекистана создадут совет иностранных инвесторов  kommersant.uz1035

При президенте Узбекистана будет создан совет иностранных инвесторов. Об этом на заседании Международного пресс-клуба в среду сообщил заместитель председателя Госкомитета по инвестициям Лазиз Кудратов. Совет, созданный совместно с ЕБРР, будет разрабатывать рекомендации для правительства. Совет

14:00   Ўзбекистонга 2019 йилда асосий инвестициялар қайси мамлакатлардан жалб қилинади?  sof.uz4931

Кеча Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Неъматов Илҳом Тўйчиевич 2019 йилда Ўзбекистонга инвестициялар асосан қайси мамлакатлардан жалб қилиниши ва қайси соҳаларга йўналтирилиши ҳақида сўзлаб берди.

2019-01-09

16:33   Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга боради  darakchi.uz3036

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Ҳиндистондаги Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов чоршанба куни Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.

14:58   Шавкат Мирзиёев январь ойида Ҳиндистон ва Германияга ташриф буюради  daryo.uz2713

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди

14:46   Шавкат Мирзиёев январь ойида Ҳиндистон ва Германияга ташриф буюради  hordiq.uz1682

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистондаги Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz». ТИВ расмий вакилига кўра, саммит жорий йил 18-20 январь кунлари Гужарот шт

14:13   Президент қошида хорижий инвесторлар кенгаши тузилади — Ishbilarmon.uz  ishbilarmon.uz602

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш ташкил этилади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Халқаро пресс-клуб

13:56   Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилдаги илк хорижий сафари расман тасдиқланди​  asr.uz3678

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум

13:46   Президент январда Ҳиндистон ва Германияга ташриф буюради  sof.uz4939

Ўзбекистон президенти Ҳиндистондаги Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов чоршанба куни Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.

2019-01-08

10:42   Орол: sos тугмачаси босилди!  ishonch.uz70

Еттинчи синфдалигимда Асқад Мухторнинг «Чинор» романини ўқиб қолганман. Мутолаа асносида кўз олдимда жаннатмонанд манзаралар пайдо бўлганди. Шу-шу Орол денгизи ҳақида гап кетса, ўша манзарани кўриш истаги қайта-қайта туғилаверади. Унинг рўёлигини тан олгим келмайди. Қорақалпоқ заминида туғилиб, Орол дардини танида ҳам, қалбида ҳам ҳис қилиб яшаётганлардан бириман. Шўр сув ичиб, вужудимда тош ва қумлардан «коллекция қилиш»га аллақачон улгурганман. Олий таълимни Нукусда олиб, талабалик йилларим Чимбой ва Қораўзак туманларида пахта етиштиришда «фаол» иштирок этиш жараёнида олислардан сувга қатнаб, сувсизлик нима эканлигини кўрганман. Ҳозир Урганчда яшайман, аммо ота-онам, укаларим, яқинларим ичаётган сув тобора шўрланаётгани қалбимни тиғлайди. Орол дардини мен Ўрозбой Абдураҳмонов асарларини ўқиб янада чуқурроқ ҳис қилганман. «Минтақада Қорақум, Қизилқум ва Устюрт текислиги камлик қилгандек, ўтган асрнинг саксонинчи йиллари Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Йўқ, бу саҳро осмондан тушгани йўқ, унинг барпо бўлишига табиат инжиқлигининг ҳам алоқаси йўқ, биз саҳрони ўз қўлимиз билан яратдик. Қорақум билан Қизилқумнинг қон томирлари бўлган Амударё билан Сирдарёларнинг юқори оқимларига ҳар хил тўғонлар қуриб, „саҳрони боғ-у бўстонга, оламни гулистонга айлантирамиз, биз табиатдан устунмиз, орқага чекиниш йўқ!“ деган шиорлар остида, қўриқ ерларни ўзлаштирдик, ўзлаштиравердик. Натижада, табиатнинг мусаффо инъоми бўлган Орол денгизининг ўзи биздан чекинди, қочди…», деб ёзади ёзувчи. Манбаларда қайд қилинишича, Орол денгизи суви чучук бўлган. Туз миқдори бир литр сувда 10-11 граммни ташкил қилган. Балиқнинг 60 дан зиёд тури учраган. Унга Сирдарё ва Амударёдан ҳар йили деярли 56 куб километр сув қуйилиб турган. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларигача Орол денгизининг сатҳи 53,4 метрни, сувнинг ҳажми 1064 куб километрни ташкил этган. Денгиз сатҳи 1960 йиллардан пасайишни бошлаган. 1989 йилда Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига ажралган. 2014 йилда Жанубий (Катта) Орол денгизининг шарқий қисми буткул қуриб, денгизнинг атиги 7297 км. қисми қолган. Отам Мўйноққа кемада боргани ҳақида гапириб беради. Орол балиқлари ниҳоятда тотли, собиқ Иттифоқда харидоргир бўлганини сўзлайди. 1970 йилларнинг ўрталарига келиб денгиз сувининг шўрланиши натижасида балиқлар камая бошлаган. Иқлим ўзгарган. Одамларнинг тирикчилиги тобора қийинлашган. 1980 йилларга келиб, Орол фожиасини яширишнинг имкони қолмагач, айримлар нажот излаб, бошқа ҳудудларга кўчиб кетишади. Маълумотларда келтирилишича, денгиздаги кучли шўрлашишни фақат артемияларгина енгиб келган. Мутахассисларнинг шоҳидлик беришича, улар асосан хлорли, сульфатли, карбонатли, бир литрида 300 граммгача тузи бор шўр сувда яшайди, сув ўтлари, бактериялар билан озиқланади. Ўтган асрнинг 90-йилларида Орол ҳақида жуда кўп гапирилди, ёзилди. «Агарчи, шу кунга қадар Орол тўғрисида ёзилган битиклар, нутқлар ва ваъдалардан сув чиқариш мумкин бўлганида эди, денгизни аллақачонлар тўлдирган бўлардик. Лекин сув жонивор Оролга фақат икки дарёдангина келади…», дея нола қилади Ўрозбой Абдураҳмонов. 2018 йилнинг 27 май санаси Қорақалпоғис­тон ва Хоразм аҳолисининг ёдидан ҳеч қачон чиқмаса керак. Ҳаво илиб қолгани учун ҳовлидаги супада ухлаётгандик. Ярим тунда ёпирилиб келган шамолдан чўчиб уйғондик. Кўрпа-тўшакларимизни олиб, ичкари кирдик. Эрталаб қарасакки, ҳовлимизни оппоқ туз қоплаган эди. Шу куни ўғлим кун бўйи тут кесишда қатнаш­­ди. Эртаси куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб боришимга тўғри келди. Унинг ҳолатини кўрган шифокорлар ўпкасини зудлик билан рентген текширувидан ўтказишни маслаҳат қилишди. Бир ҳафтадан зиёд муолажа олди. Қизим эса сал шамол турса «Туз бўрони бошланди», дея ваҳимага тушадиган бўлиб қолди. Ушбу бўрондан Қорақалпоғистон ва Хоразм халқи озмунча талофат кўрмади. ­Қишлоқ хўжалик экинларидан кўнгилдагидек ҳосил олишнинг имкони бўлмади. Ҳудудда бронхиал астма ва аллергик ренит касалликлари ривож­ланди. Маълумотларга кўра, минтақада ҳар йили атмосферага кўтарилаётган қум ва туз миқдори 100 миллион тонна атрофида. Ҳа, Орол фожиасининг асоратлари тобора газак ола бошлади. Яхшиямки, мамлакатимиз раҳбари ўз вақтида SOS тугмасини босди. «Мана икки йилдирки, Президентимиз халқимиз дардига ора кириб, Орол фожиасининг аниқ ташхисини қўйди: денгизни ичиб қўйган пахтани сув кам талаб этиб, мўл ҳосил берадиган экинлар билан алмаштиришни маслаҳат берди. Агар, ҳеч бўлмаса, чорак аср илгари мана шундай чора-тадбирлар қўлланганда эди, дарёларимиз тўлиб оқиб, кўнгли тўқ халқимиз денгизини ўзи тўлдириб олмасмиди? Президентимиз Оролга қўйган ташхисини БМТ минбарига олиб чиқиб, денгизнинг харитасини ёйиб, бор ҳақиқатни оламга айтди» деб ёзади Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўрозбой Абдураҳмонов. Ниҳоят, қуруқ гаплар йиғиштирилиб, амалий чораларга ўтилди. Муаммолар реал баҳоланди. Уларга аниқ ечимлар изланди. Президент Олий Мажлисга Мурожаатномасида Орол денгизи атрофидаги ҳолатга ҳам тўхталиб, бу йўлда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни алоҳида таъкидлади. «Ҳечдан кўра кеч яхши», дейди халқимиз. 2017 йилда қалбимизда алангалаган умид учқуни 2018 йилнинг охирига келиб мустаҳкам ишончга айланди. Маълумотларга кўра, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишда икки мингга яқин элдошларимиз иштирок этмоқда. Орол фожиасини енгишга кўзи етган халқ улуғ мақсад йўлида тобора жипслашмоқда. Қиш изғирини бу мақсаддан қайтаришга қодир эмас. Қадалаётган ҳар бир саксовул уруғи умид ва нажот фариштаси янглиғдир. Саксовулнинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўп эшитганмиз. У ўзидан кислород чиқаради. Тузни ўзига йиғиб олади. Шамолнинг таъсирини камайтиради. Қумни кўчишдан сақлайди. Фақат бугина эмас. Ўрмонзор бўй кўрсатганидан кейин Оролбўйида янгича ҳаёт бошланади. Чорвачилик ривожланади. Одамларнинг турмуш шароитлари яхшиланади. Эртанги кунга бўлган ишонч янада ортади. Яна бир маълумот: яқинда Оролнинг қуриган ҳудудида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда хайрли ишга қўл урилгани, яъни жонли эфир орқали Мўйноқда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга ўз ҳиссамни қўшаман, дея хайр-саховат қилишни хоҳловчилар учун махсус ҳисобрақам очилгани эълон қилинди. Ушбу ҳисобрақамга қисқа вақт ичида юртдошларимиздан 6 миллиард сўмдан ортиқ пул келиб тушгани таъкидланди. Мазкур ҳисоб рақамига келиб тушган пуллар эса оғир ­шароитда меҳнат қилаётган юртдошларимизга ҳар томонлама шароит яратиш ва ўрмонзор барпо қилишдаги бошқа мақсадларга йўналтирилади. Демак, Оролбўйидаги умидбахш ишлар ўз самарасини беражак. Муҳаббат ТЎРАБОЕВА, «Ishonch» мухбири

2018-12-26

21:36   Итоги года текстильной индустрии Узбекистана  uzdaily.uz745

26 декабря 2018 г. в Международном Пресс-клубе прошла открытая беседа с руководством Ассоциации «Узтекстильпром», в ходе которой состоялась презентация Стратегии развития отрасли на 2019-2021 годы.

20:46   Текстильная индустрия Узбекистана: итоги года и анализ новых задач  xabar.uz433

26 декабря т.г. в Международном Пресс-клубе прошла открытая беседа с руководством Ассоциации «Узтекстильпром», в ходе…

20:40   В нашей стране будет обеспечена полная переработка хлопка  uza.uz7

В Международном пресс-клубе состоялся открытый диалог с участием руководителей ассоциации

18:44   Ўзбекистон тўқимачилик саноати: йил сарҳисоби  xabar.uz6988

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Халқаро пресс-клубда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

2018-12-21

16:01   Собиқ Бош Прокурор Рашид Қодиров устидан олиб борилаётган тергов қайси жараёнда? (видео)  darakchi.uz3037

Халқаро пресс-клубда илк маротаба ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокида қўшма матбуот конференцияси ўтказилди.

2018-12-20

03:48   Тафсилот  ishonch.uz61

Қонун барчага баробар Кеча Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев журналистларни қизиқтирган бир қатор саволларга ойдинлик киритди. Хусусан, унинг билдиришича, Гулнора Каримова содир этган жиноятлари учун муайян жазоларга ҳукм қилинган бўлиб, айни вақтда суд тайинлаган жазони юртимизда ўтамоқда. Бу, ким бўлишидан қатъи назар, барча фуқаролар қонун олдида баробар эканининг амалдаги намунасидир. Автомобиль харидорларига енгиллик «Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобиллари харидини бронлашдаги 3 фоизлик мажбурий бўнак тўлови бекор қилинди. Бундан ташқари, компания автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартирган. Рашид Қодиров иши: БУ ҲАҚДА ЖАМОАТЧИЛИККА МАЪЛУМОТ БЕРИЛАДИ Собиқ бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу жиноят иши қачон судда кўриб чиқилиши, унинг қаерда бўлиб ўтиши ва якуни ҳақида жамоатчиликка маълумот берилади. Лойиҳа концепцияси ўзгарди «Ўзавтосаноат» АЖ ва PSA Groupe компанияси ўртасидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар боис шериклар лойи­­ҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда иш олиб бораётгани маълум қилинди. Озиқ-овқатлар сифати яхшиланади «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра мамлакатимизга олиб кирилувчи шакар, туз ва ёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига чеклов қўйилиши мумкин. Мазкур қарорга Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ­(тайё­рлаш), сотиш ва истеъмолини чеклаш бўйича таклифлар киритсин" деган банд киритилган. Эндиликда нафақат импорт қилинувчи, балки юртимизда ишлаб чиқарилувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва таркибини назорат қилиш янада кучайтирилади. Қарорга асосан Жисмоний тарбия ва спорт, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари келгуси йилдан бош­лаб кенг аҳоли ўртасида аҳолининг умумий жисмоний тайёргарлиги даражасига спорт нормативлари ва давлат талаб­ларини белгилаш, аҳолининг турли ёшдаги гуруҳлари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш ва юқори кўрсаткичларга эриш­­ган фуқароларни кўкрак нишонлари билан тақдирлаш мақсадида «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини ўтказади. Қотиллик билан боғлиқ тергов ишлари тугамаган Ички ишлар вазирлиги бош бошқармасининг собиқ бошлиғи Дилшод Акромовнинг ўлимига доир тергов ишлари ҳали якунига етгани йўқ. Тергов жараёнининг қайси босқичда экани ҳозирча номаълум бўлиб суднинг қонуний тўхтамидан сўнг бу ҳақда тўлиқ маълумот тақдим этилади. Марказий банк янги лойиҳага қарши Марказий банк Давлат солиқ қўмитасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштирилган «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасига эътироз билдирди. Ҳужжат лойиҳасида солиқдан қарздор бўлган жисмоний ­шахсларнинг банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарзи сўзсиз ундириб олиниши белгиланган. Марказий банкнинг эътирофича, жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлигини банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмас. Бу қонунчилик, хусусан, Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқлаштирилиши лозим. Қолаверса, идоравий манфаатларнинг бошқа тармоқлар ёки мамлакат иқтисодиёти ривож­ланишига салбий таъсир кўрсатишига йўл қўйиб бўлмайди. Бунда банк сири ва банк тизимига бўлган ишончни сақлаш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Собиқ солиқчи гуруҳи Давлат солиқ қўмитаси собиқ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев бошлиқ жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом

2018-12-19

23:01   Заместитель Генерального прокурора рассказал о судьбе Гульнары Каримовой и Рашида Кадирова  nuz.uz8929

Заместитель Генерального прокурора Эркин Юлдашев принял участие в пресс-конференции, состоявшейся 19 декабря в Международном пресс-клубе, и рассказал о том, что происходит с Гульнарой Каримовой и

19:24   Итоги года и очередные задачи  uza.uz2

В Международном пресс-клубе состоялась первая совместная пресс-конференция правоохранительных органов.

17:07   Генпрокуратура обещала разобраться в конфликте между хокимиятом Мирзо-Улугбекского района и владельцами гаражей  nuz.uz10769

19 декабря состоялось очередное заседание Международного пресс-клуба, которое впервые проходило в новом формате. Проведение пресс-конференции происходило в новом формате и, заключалась в том, что

16:25   Прокуратура не исключает возможности публичного суда над бывшим генпрокурором  turon24.uz567

19 декабря на заседании Международного пресс-клуба заместитель генерального прокурора Эркин Юлдашев не исключил возможности публичного слушания по уголовному делу в отношении бывшего генпрокурора Рашиджона Кадырова.

15:34   Бош прокуратура Гулнора Каримова ва Рашид Қодиров ҳақида янги маълумот берди  asr.uz4277

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Халқаро пресс клубнинг бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтган сессиясида Рашид Қодиров, Гулнора Каримова

2018-12-12

15:21   Открытые инновации в банковском секторе узбекистана  uza.uz10

На очередной сессии Международного пресс-клуба при участии представителей Национального агентства проектного управления при Президенте Республики Узбекистан, инновационного центра

2018-12-11

16:48   Ўзбекистонда жорий йил балиқчилик соҳасида нималар қилинди?  uza.uz878

«Golden fish» балиқчилик хўжалиги қишки экобоғида Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистонда балиқчилик: ислоҳотларнинг муҳим даврида янги қарашлар ва иннавацион ечимлар» мавзусидаги сессияси бўлиб ўтди.

16:48   Ўзбекистонда жорий йил балиқчилик соҳасида нималар қилинди?  878

«Golden fish» балиқчилик хўжалиги қишки экобоғида Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистонда балиқчилик: ислоҳотларнинг муҳим даврида янги қарашлар ва иннавацион ечимлар» мавзусидаги сессияси бўлиб ўтди.

2018-12-05

16:01   Ўзбекистонда Халқаро БМТ Модели ва «Ёш делегат» лойиҳалари амалга оширилади  5

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидаги «Ёшлар пресс-клуби»да Марказий Осиё минтақавий ваколатхонасидаги БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятга Қарши Кураш Бошқармаси, Тошкент Халқаро Вэстминстер Университети, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

2018-11-28

13:18   Паранджа и Окно Овертона  anhor.uz313

Выступая на заседании Международного пресс-клуба 21 ноября 2018 года, депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса, директор Национального центра по правам человека, доктор юридических наук Акмаль Саидов сообщил, что готовится …

2018-11-16

19:12   В Международном пресс-клубе состоялась сессия посвященная воспитанию детей  xabar.uz471

16 ноября 2018 года состоялась совместная сессия Международного пресс-клуба и Научно-практического исследовательского центра «Оила» при…

2018-11-07

18:04   Вечерний Анхор: Новости за 7 ноября  anhor.uz384

По данным ряда телеграм-каналов председатель Международного пресс-клуба снял спикера с выступления. Выступать должна была Любовь Евстафьева, заместитель начальника управления Министерства дошкольного образования. Кудратходжаев обосновал сво…

17:21   Шерзод Кудратходжаев объяснился (видео)  anhor.uz375

Председатель Международного пресс-клуба Шерзод Кудратдходжаев дал пояснения по ситуации в МПК с Любовью Евстафьевой….

14:09   Спикера Международного клуба сняли с выступления  anhor.uz370

Ряд Телеграмм-каналов сообщил, что председатель Международного пресс-клуба Шерзод Кудратходжаев снял с выступления спикера из Министерства дошкольного образования, которая выступала на русском языке.Справка: спикер — Любовь Евстафьева, …

2018-10-31

18:07   Новая школа устойчивого развития сельского хозяйства  27

Очередная сессия Международного пресс-клуба была посвящена теме “Новая школа устойчивого развития сельского хозяйства: современный научный подход, инновации и международное сотрудничество”. 

17:54   Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда янги мактаб  6

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда янги мактаб: замонавий илмий ёндашув, инновация ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида бўлиб ўтди.

15:48   Новая школа устойчивого развития сельского хозяйства  uza.uz2

Очередная сессия Международного пресс-клуба была посвящена теме «Новая школа устойчивого развития сельского хозяйства: современный научный подход, инновации и международное сотрудничество».

2018-10-25

13:52   По принципу консолидации  pv.uz79

На площадке Международного пресс-клуба прошло мероприятие, посвященное роли системы ООН в достижении Целей устойчивого развития в Узбекистане.

09:30   Узбекистан — ООН: на новом этапе реформ  25

Очередное мероприятие Международного пресс-клуба посвящалось 73-летию Организации Объединенных Наций. В нем приняли участие сенаторы, представители соответствующих министерств и ведомств, дипломатического корпуса, международных организаций, журналисты. 

09:23   Ўзбекистон — БМТ: ислоҳотларнинг янги даври  7

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 73 йиллигига бағишланди. Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

2018-10-24

22:15   БМТ вакили: Ўзбекистон аёллари таълим ва пул топишда эркаклардан ортда қолмоқда  sof.uz4018

Бугун, 24 октябрь куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистон — БМТ: ислоҳотларнинг янги даврдаги устувор вазифалар» мавзусида сессия ўтказилди.